Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон ПФЛ билан Қирғизистон ПФЛ ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон ПФЛ билан Қирғизистон ПФЛ ўртасида меморандум имзоланди

  11.04.2018 15:15
  0
  719
Ўзбекистон ПФЛ билан Қирғизистон ПФЛ ўртасида меморандум имзоланди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида Профессионал футбол лигаси Бош директори Омон Ғофуров Қирғизистон Профессионал футбол лига Президенти Нурбек Атаканов ўртасида ўзаро учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар мамлакатда футболни ривожлантириш, янги босқичга олиб чиқиш, Халқаро майдонларда Осиё футболи нуфузини ошириш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича ўзаро фикр алмашдилар.

Ўз ўрнида Қирғизистон ПФЛ Президенти Нурбек Атаканов Ўзбекистонда футбол шиддат билан ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди: “Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати Суперлигага ўзгартирилгандан сўнг, бу борада катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўлдим. Курашларга, шиддатли ўйинларга бой тарзда ўтаётган чемпионат чинакамига Суперлигага айланиб боряпти. Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Марказий Осиёдаги энг яхшилардан бири эканини инобатга олган ҳолда, бизнинг бу ерда ўрганишимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Шу сабабли бугунги учрашув биз учун ҳар томонлама фойдали эканини алоҳида қайд этиб ўтмоқчиман ”, - дейди Нурбек Атаканов. 

Шундан сўнг Ўзбекистон ПФЛ ва Қирғизистон ПФЛ ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Меморандумга кўра томонлар футбол клублари савиясини ошириш, учрашувларга мухлислар жалб қилиш, стадионларда хавфсизликни таъминлаш, футбол инфратузилмаларини яхшилаш, футбол менежменти ва маркетинги бўйича тажриба алмашиш, клублар ўртасида турли мусобақалар, ўртоқлик ўйинлари ташкил этиш, ҳалол ўйин принципларига амал қилиш, ҳамкорликда турли семинарлар ўтказиш, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзи ва футболга бўлган қизиқишни ошириш бўйича иш олиб боришади.

Учрашув сўнгида Ўзбекистон ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Қирғизистон ПФЛ Президенти Нурбек Атакановга эсдалик совғалари топширди.

 

ЎФА РАҲБАРИЯТ ЎФА ИЖРОИЯ ҚЎМИТАСИ ВИЛОЯТ ФЕДЕРАЦИЯЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯ ТАРИХИ МЕЪЁРИЙ ХУЖЖАТЛАР ҲОМИЙЛАР МАНЗИЛИМИЗ ТЕРМА ЖАМОАЛАР ЎЗБЕКИСТОН U-19 ЎЗБЕКИСТОН U-23 ЯНГИЛИКЛАР ЎФФ ПФЛ ЧЕМПИОНАТ ТЕРМА ЖАМОАЛАР ОФК ТУРНИРЛАР ЖЧ-2018 САРАЛАШ ЖЧ-2018 3-САРАЛАШ БОСҚИЧИ МЕДИА ФОТОГАЛЕРЕЯ © THE-UFF.COM


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz