Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Бунёдкор»ўз майдонида «Металлург»нинг сериясига чек қўйди

Суперлига: «Бунёдкор»ўз майдонида «Металлург»нинг сериясига чек қўйди

  11.04.2018 20:01
  0
  447
Суперлига: «Бунёдкор»ўз майдонида «Металлург»нинг сериясига чек қўйди

Суперлига 6-тури доирасидаги «Бунёдкор» ҳамда «Металлург» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Баҳс мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Хабарингиз бўлса керак, мазкур турга қадар ҳар икки жамоа ҳам ҳали мағлубиятга учрамаган эди. Бугунги баҳсда эса Миржалол Қосимов шогирдлари рақибдан ҳар томонлама устун келиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.

Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолганди. Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида Шаҳзод Нурматов ҳисобни очди, 67-дақиқада Сардор Собирхўжаев жарима майдони ташқарисидан зарба йўллаб, орадаги фарқни иккитага етказди.

82-дақиқада меҳмонлар пенальти тепиш имкониятини қўлга киритишди ва нуқтага яқинлашган Шаҳзод Шайманов зарбада адашмади. Аммо орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас, мезбонлар етакчиси Жавлон Иброҳимов учинчи голни рақиб дарвозасига йўллаб қўйди. Бу Жавлоннинг кетма-кет 3-ўйиндаги голи бўлди.

СУПЕРЛИГА 6-ТУР

«БУНЁДКОР» – «МЕТАЛЛУРГ» 3:1 (0:0)

Ҳакамлар: О.Тўйчибоев (Фарғона), Р.Кападзе (Фарғона), Ш.Аъзамов (Фарғона), Ф.Норсафаров (Қарши).

Голлар: Шаҳзодбек Нурматов (56), Сардор Собирхўжаев (67), Жавлон Иброҳимов (85) – Шаҳзод Шайманов (82-пен).

Бунёдкор: Суҳробжон Султонов, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Анвар Ғофуров, Жовлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Филип Раевац, 79), Муроджон Тошматов, Санжар Қодирқулов (Давронбек Умиров, 63), Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов (Фаррух Икромов, 87).

Металлург: Зафар Сафаев, Аббосжон Отахонов, Шаҳзод Шайманов (Зохид Абдуллаев, 86), Забиҳилло Ўринбоев, Исломбек Исоқжонов (Зафар Тўраев, 73), Жасур Ҳасанов, Шерзод Файзиев, Акбаржон Исматуллаев, Муҳаммад Исаев (Суҳроб Нуриллоев, 60), Аброр Хусинов, Павел Смоляченко.

Огоҳлантиришлар: Муҳаммад Исаев (37).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz