Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов Тожикистон ФФ президенти Рустам Эмомали билан ҳамкорлик масаласида келишиб олди

Умид Аҳмаджонов Тожикистон ФФ президенти Рустам Эмомали билан ҳамкорлик масаласида келишиб олди

  11.04.2018 22:11
  0
  327
Умид Аҳмаджонов Тожикистон ФФ президенти Рустам Эмомали билан ҳамкорлик масаласида келишиб олди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги илиқ алоқалар давом этади. Кеча — 10 апрель куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов Тожикистон МОҚ биринчи вице-президенти Абдуллозода Аҳтам Рустам таклифига биноан Душанбеда бўлиб, ҳар икки ташкилотнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги борасида келишувга эришганди.

Бугун эса Аҳмаджонов ЎФА биринчи вице-президенти сифатида Тожикистон футбол федерацияси президенти Рустам Эмомали билан учрашди. Бундан кўзланган мақсад қўшни республика футболи қитъада ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши учун ўзаро ҳамкорлик қилишдан иборат эди. Маълумки, Тожикистон миллий терма жамоаси 2019 йил БАА мезбонлик қиладиган Осиё Кубогига йўлланмани қўлга кирита олмади. Шунга қарамай, маҳаллий футбол мухлислари яқин келажакдаги катта ғалабалардан умидвор.

Бу йўлда икки қўшни мамлакат футбол уюшмаларининг ўзаро ҳамкорлиги ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлиши мумкин. Келишувга кўра, Тожикистон футбол клублари ўзининг ўқув-йиғин машғулотларини олиб бориши учун Ўзбекистонда имкониятлар кенгайтириб берилади. Бир неча йиллардан буён кузатилмаётган клублар ва терма жамоалар миқёсидаги ўзаро ўртоқлик ўйинларини тиклаш устида иш олиб борилади. Бу борада МОҚ ҳамда ЎФА тожикистонлик спортчиларни кутиб олишга доим тайёр туради.

Қайд этиш керак, Умид Аҳмаджонов CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти ҳам ҳисобланади. Тожикистон ҳам унга аъзо эканидан келиб чиқилса, энди қўшни мамлакат футбол федерацияси ҳам мазкур ассоциациянинг фаол аъзосига айланади ҳамда ўзаро ўртоқлик ўйинлари масаласига эътибор қаратади. Ўзбекистон спорти эса фақатгина шу билан тўхтаб қолмайди ва қолган қўшни мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари устида ҳам иш олиб боради.


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz