Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Локомотив» жамоаси бу йил ҳам чемпионликка асосий давогар

Рўзиқул Бердиев: «Локомотив» жамоаси бу йил ҳам чемпионликка асосий давогар

  12.04.2018 11:46
  0
  399
Рўзиқул Бердиев: «Локомотив» жамоаси бу йил ҳам чемпионликка асосий давогар

“Насаф” – “Локомтив” (2:1) учрашувига бағишланган матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ва бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлган Игорь Голбанлар иштирок этишди.

 

Рўзиқул Бердиев:- Бугунги ғалабамиз билан барчани табриклайман. Бугун футболчиларимиз ўз характерларини кўрсата  олишди. Бугунги рақибимиз жуда кучли ва тажрибали эди. Аммо шунга қарамасдан биз бугунги учрашувда кўпроқ вазиятлар ярата олдик. Биринчи бўлимда ҳам яхши вазиятларга эга бўлдик. Аммо ҳужумларимизни голга айлантира олмадик. Биз қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилаяпмиз, аммо гол ура олмаяпмиз. Бу ҳолат кейинги ўйинларда кўпроқ содир этилмоқда. Бу бизнинг камчилигимиз, бунинг устида ҳали ишлашимиз керак. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, бугун кучли рақиб устидан муҳим ғалабага эришдик. Бу ғалабани барча кутаётган эди. “Локомотив” жамоаси бу йилги чемпионатда ҳам чемпионликка асосий давогарлардан бири ҳисобланади. Ўйлайманки, уларнинг бу муваффақиятсизлиги вақтинча.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz