Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Нефтчи» ўз майдонида «Бухоро»га ҳам ютқазди

Суперлига: «Нефтчи» ўз майдонида «Бухоро»га ҳам ютқазди

  12.04.2018 22:03
  0
  522
Суперлига: «Нефтчи» ўз майдонида «Бухоро»га ҳам ютқазди

Суперлига 6-тури доирасидаги «Нефтчи» ҳамда «Бухоро» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Қизиқарли тарзда кечган баҳсда меҳмонлар 0:1 ҳисобида зафар қучишди.

Учрашув бошланишидан ҳар икки жамоанинг галма-гал уютирган ҳужумлари остида, ўртача темпда давом этди. Аммо биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда шиддат бироз ошгандек бўлди. Меҳмонлар тўпни рақибга топшириб мудофаадаги тартиб эвазига ўйинни назорат қилишди ва ўз навбатида имкон туғилиши билан рақибни қарши ҳужумларда жазолашга уриндилар.

Узоқ кутилган гол 84-дақиқада Азиз Ибрагимов томонидан киритилди жарима майдончаси ичидаги кетма-кет вазиятлардан сўнг захирадан тушган футболчи боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

СУПЕРЛИГА. 6-ТУР

«НЕФТЧИ» – «БУХОРО» - 0:1 (0:0)

Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 14250 томошабин.

Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент), Р.Нўъмонов (Тошкент), Д.Сайлавов (Тошкент), А.Раҳимов (Андижон).

Гол: Азиз Ибрагимов (85).

Нефтчи: Виталий Мирний, Искандар Шойқулов, Шукурали Пўлатов, Жалил Кимсанов, Отабек Аҳмаджонов, Аббосбек Махсталиев (Муродбек Бобожонов, 68), Абдул Азиз Юсупов, Абдужамол Исроилов, Абдураҳмон Абдулҳақов (Анвар Бердиев, 83), Аваз Агалиев, Достон Турсунов (Ҳусниддин Ғофуров, 29)

Бухоро: Асилбек Аманов, Марко Клисура, Саламат Қутибоев, Шавкат Саломов (Азиз Ибрагимов, 80), Санъат Шихов, Шавкат Муллажонов Шаҳбоз Эркинов (Баҳодир Насимов, 60), Роббим Ҳасанов, Эргаш Исмоилов (Раҳматулло Бердимуродов, 60), Жавоҳир Қаҳрамонов, Сергей Русецкий.

Огоҳлантиришлар: Аббосбек Махсталиев (32) – Шавкат Муллажонов (55), Марко Клисура (62), Сергей Русецкий (64).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz