Қайднома

Қидирув

Ла Лига ўйинлари бири АҚШ ёки Россияда ўтказилиши мумкин

Ла Лига ўйинлари бири АҚШ ёки Россияда ўтказилиши мумкин

  13.04.2018 13:33
  0
  479
Ла Лига ўйинлари бири АҚШ ёки Россияда ўтказилиши мумкин

Ла Лига президенти Хавьер Тебас Испания чемпионатининг айрим ўйинларини чет элда ўтказиш ҳақида гапириб ўтди.

«Мамлакатдан ташқарида ўйинларни ўтказиш молиявий томондан фойда олиб келади. Бу хабар сиз ўйнайдиган давлатда биринчи рақамли янгилик бўлиши керак. Биз мавсумнинг биттадан ўйинини четда ўтказиш ниятидамиз. Бу спорт учун янгилик эмас.

Ўтказиш учун аниқ бир жой сифатида АҚШдан бошламоқчимиз. Аммо келажакда Россияда ҳам ўйинлар ўтказиш мумкин. Бу жуда ҳам жиддий бозор, бу ерда ҳам мухлислар кўп.

Бизнинг лигада япониялик футболчи бор. Унинг клуби Японияда клублар машҳурлиги бўйича учинчи поғонада. Бундеслигада эса Кореядан жуда кўп футболчилар бор – бу Корея бозорининг машҳурлигида муҳим омил саналади. Ла Лигада кўпроқ рус футболчилар бўлса чемпионатимизга қизиқиш ортади.

Жаҳон чемпионатида ким ғолиб бўлади, билмадимку аммо Испания – Россия финали зўр бўлар эди», - дейди Тебас.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz