Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити»нинг ёзги трансфер режалари маълум бўлди

«Манчестер Сити»нинг ёзги трансфер режалари маълум бўлди

  13.04.2018 21:41
  0
  678
«Манчестер Сити»нинг ёзги трансфер режалари маълум бўлди

«Манчестер Сити» мавсум якунига етгач камида уч нафар футболчи сотиб олмоқчи – ярим ҳимоячи, универсал ҳужумкор футболчи ва катта эҳтимол билан марказий ҳимоячи.

«Шаҳарликлар» эътиборига Фред («Шахтёр») билан биргаликда Юлиан Вайгль («Боруссия» Д), Жонжиньо («Наполи») ва Жан Микаэль Сери («Ницца») каби футболчилар тушган. Уларнинг трансфер нархи ҳар бири 40 миллион евродан бахоланмоқда.

Бундан ташқари, «Сити» клуби вакиллар Том Лемар («Монако») ва Эден Азар билан ҳам қизиқмоқда, аммо «Челси» премьер-лагадаги ўз рақобатчисини кучайтирмаса керак.

Марказий ҳимоячи сотиб олиш «Сити» жамоаси учун асосий масала бўлиб турибди ва шунинг учун ҳам Тоби Алдервейрелд («Тоттенхэм»)  билан жиддиқ қизиқмоқда.

Шу пайтга қадар Гвардиола «Манчестер Сити» клубига келиб таркиб учун 450 миллион евро сарф қилишга улгурди. Кейинги мавсумнинг бошланишига қадар бу маблағ 600 миллион еврога ошиши мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz