Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» Поль Погба борасида музокараларни бошлади

«ПСЖ» Поль Погба борасида музокараларни бошлади

  13.04.2018 22:29
  0
  539
«ПСЖ» Поль Погба борасида музокараларни бошлади

«ПСЖ» клуби «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Поль Погба билан музокараларни бошлади. Париж клуби франциялик футболчининг вакиллари билан унинг ёзги трансфери борасида алоқага чиқишган, деб хабар бермоқда Paris United нашри.

«ПСЖ» раҳбарлари жамоанинг ЕЧЛдаги кўрсатаётган натижасидан норози ва яқин трансфер оралиғида таркибни кучайтириш истагида.

Аввалги тарқатилган хабарларга кўра, «Манчестер Юнайтед» клуби Поль Погба билан Антони Марсьяльни парижликлар ҳужумчиси Неймарга алмаштиришга тайёр.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида Погба 21 та ўйинда иштирок этиб уларда 5 та тўп киритган ва 9 та голли узатмани амалга оширган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz