Қайднома

Қидирув

Бутрагеньо: «ПСЖ», «Ювентус» энди «Бавария», қийин бўлиши аниқ»

Бутрагеньо: «ПСЖ», «Ювентус» энди «Бавария», қийин бўлиши аниқ»

  14.04.2018 11:44
  0
  365
Бутрагеньо: «ПСЖ», «Ювентус» энди «Бавария», қийин бўлиши аниқ»

Мадриднинг “Реал” клуби директори Эмилио Бутрагеньо бугунги қуръа натижасидан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди.

“Мусобақанинг бу босқичига қадар етиб келиш осон бўлмади. Лекин бу натижани мана саккиз йилдан бери такрорлаб келмоқдамиз.

Энг қийини ҳали олдинда, бундан ташқари сўнгги қадам жуда ҳам қийин ҳисобланади. Умид қиламан, бу сафар ҳам яхши натижага эриша оламиз. “Бавария – кучли жамоа ва икки ўйинда яхши натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Аввал Мюнхендаги дастлабки ўйинда қониқарли натижа билан Мадридга қайтиш керак. Албатта, қийин бўлиши аниқ. Агар тақдиримизга “Бавария” тўсиғидан ўтиб, финалга чиқиш насиб этган бўлса, буни амалга оширамиз.

Ҳа, бу “Реал” учун оддий мусобақа бўлмади. “ПСЖ”, “Ювентус” энди эса “Бавария”, – деди Бутрагеньо.

 

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz