Қайднома

Қидирув

Криштиану Роналду «Реал» топ-форвард билан шартнома имзолашини истамаяпти

Криштиану Роналду «Реал» топ-форвард билан шартнома имзолашини истамаяпти

  14.04.2018 10:05
  0
  531
Криштиану Роналду «Реал» топ-форвард билан шартнома имзолашини истамаяпти

Мадриднинг «Реал» клуби ёзда ҳужум чизиғини кучайтиришни истамоқда ва бирор-бир топ-форвард билан шартнома имзоламоқчи.

Уларнинг шорт-листида Роберт Левандовски («Бавария»), Неймар («ПСЖ») ва Харри Кейн («Тоттенхэм») каби номлар ўрин олган.

Бироқ баъзи манбалар хабарига кўра, «қироллик клуби» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоага янги марказий ҳужумчи керак эмас деб ҳисобламоқда. Унинг ўзи ҳам мазкур позицияда ҳаракат қилишини айтган.

33 ёшли футболчи жамоага ҳозирда ижара асосида «Валенсия»да ўйнаётган «ПСЖ» футболчиси Гонсало Гедеш керак деб ҳисобламоқда.

21 ёшли хавбэк жорий мавсум Испания примьерасида 26 учрашувда иштирок этиб, 4та гол уриб, 8та голга асистентлик қилган.

Олдинроқ, польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски ёзда «Бавария»ни тарк этиб, «Реал» сафига қўшилишга тайёрлигини билдирганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz