Қайднома

Қидирув

Пеп Гвардиола: «МЮ»га ва «Ливерпуль»га қарши иккала баҳсларда ҳам топ ўйин кўрсатдик»

Пеп Гвардиола: «МЮ»га ва «Ливерпуль»га қарши иккала баҳсларда ҳам топ ўйин кўрсатдик»

  14.04.2018 14:37
  0
  386
Пеп Гвардиола: «МЮ»га ва «Ливерпуль»га қарши иккала баҳсларда ҳам топ ўйин кўрсатдик»

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби устози Хосеп Гвардиола жамоасининг чемпионлар лигасидаги ўйинлари ҳақида фикрларини билдирди.

«Иккита ўйинда иккита тоза гол урган эдик, энди эса «Реал» - «Ювентус» ўйинидаги пенальтини муҳокама қиляпсизлар.

Бундай ўйинларда бу катта роль ўйнайди. Бунга ҳар босқичда гувоҳ бўлиш мумкин, икир-чикирларнинг таъсири катта. Жамоаларнинг сифати юқори.

Бу мавсумда чемпионлар лигасида яхши қатнашдик, келаси йилда янада кучлироқ бўлиб қайтишга ҳаракат қиламиз.

Ниманидир бой берганимиз ёки истаган нарсамизни бажара олмаганимиз ҳиссини туймаяпман. Биз илгари силжидик.

Агар натижага қараб баҳо берадиган бўлсангиз, яхши, баҳо бераверинг. Ҳатто «Энфилд»даги мағлубиятда ҳам биз яхши ўйнагандик. «МЮ»га қарши ҳам, «Ливерпуль»га қарши жавоб учрашувида ҳам топ-ўйинни кўрсатдик.

«Манчестер Сити»да қойилмақом ўйинчилар ўйнайди. Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганимиз қайғули, аммо бунинг қандай содир бўлганини эслаш янада қайғулироқ», - дейди Гвардиола.


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz