Қайднома

Қидирув

Юрген Клопп: «Рома»га қарши ўйинлар Салоҳ учун ўзгача бўлади»

Юрген Клопп: «Рома»га қарши ўйинлар Салоҳ учун ўзгача бўлади»

  14.04.2018 15:34
  0
  323
Юрген Клопп: «Рома»га қарши ўйинлар Салоҳ учун ўзгача бўлади»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби бош мураббийи Юрген Клопп ЕЧЛ яримфинали доирасидаги «Рома»га қарши ўйинларда Муҳаммад Салоҳ ўзининг собиқ жамоасига қарши қандай кайфиятда ўйнаши ҳақида фикр билдирди.

«Шубҳасиз, Салоҳ учун ўйинлар қизиқ бўлади, бу «Рома»нинг савиясини айтиб турибди.

У бу мавсум бизга қанчалик ёрдам бераётгани ҳаммага маълум, «Рома» эса бу мавсумни усиз ўтказди. Салоҳ ўша ерда бўлиб турганда «Рома» ҳозир қаерда бўларди?

Нима бўлганда ҳам бу ўйинлар унинг учун қизиқ ва 100 фоиз ўзгача ўйин бўлади. Балки уни Римда ақлбовар қилмас нарсалар кутиб тургандир. Ишонаманки, Салоҳ буни енгиб ўтади», - дейди Клопп.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz