Қайднома

Қидирув

Станислав Андреев ўн ойдан сўнг «Пахтакор» сафида майдонга тушди

Станислав Андреев ўн ойдан сўнг «Пахтакор» сафида майдонга тушди

  14.04.2018 15:04
  0
  348
Станислав Андреев ўн ойдан сўнг «Пахтакор» сафида майдонга тушди

Ҳимоячи Станислав Андреев ўн ойдан ортиқроқ давом этган танаффусдан кейин яна “Пахтакор” таркибида ўйнади.

Охирги марта Ўзбекистон чемпионатида ўтган йилнинг 26 май куни "Сўғдиёна"га қарши майдонга тушган Андреев миллий терма жамоа сафида Эронга қарши учрашувда жароҳат олганди. Оғир жароҳатдан тўлиқ тикланиш учун анча муддат кетди. Кеча "Қизилқум" билан учрашувнинг иккинчи бўлимида Стас яна майдонга қайтди.

Андреев ҳозирга қадар "Пахтакор" сафида юқори лигада 213 учрашувда 25 тўп киритган. Яна 19 учрашувдан кейин у бу борада жамоамизнинг мутлоқ рекордчисига айланади. Ушбу рекорд ҳозирча Мурод Алиевга тегишли бўлиб турибди - 231 ўйин.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz