Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити» сотиб оладиган футболчиларининг кенгайтирилган рўйхати маълум

«Манчестер Сити» сотиб оладиган футболчиларининг кенгайтирилган рўйхати маълум

  14.04.2018 18:47
  0
  499
«Манчестер Сити» сотиб оладиган футболчиларининг кенгайтирилган рўйхати маълум

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби мавсум якунланганидан сўнг камида уч футболчи - таян яримҳимоячиси, универсал хавбек ва марказий ҳимоячи сотиб олиши мумкин.

«Шаҳарликлар»нинг қизиқишлар доирасига Фред («Шахтёр»), Юлиан Вайгль («Боруссия» Д), Жоржиньо («Наполи») ва Жан-Микаэль Сери («Ницца») каби футболчилар тушган, уларнинг трансферлари ўртача 40 миллион фунтга баҳоланади (ҳар бири).

Бундан ташқари, «Сити» «Монако» вакили Тома Лемар ва «Челси» етакчиси Эден Азарни кўзламоқда, аммо «кўклар» рақобатчисининг кучайишига йўл қўймаса керак.

Маркзий ҳимоячининг харид қилиниши - «Сити»нинг унча жиддий бўлмаган нишони, бу жойга Тоби Алдервейрелд («Тоттенхэм») кўзланмоқда.

Пеп Гвардиола ҳозиргача «Манчестер Сити»нинг трансферлари учун 450 миллион фунт сарфлади, янги мавсум олдидан бу рақам 600 миллион фунтга етиши мумкин.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz