Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон кубоги: «Қўқон-1912» «Зомин» майдонида «камбэк»ни амалга оширди

Ўзбекистон кубоги: «Қўқон-1912» «Зомин» майдонида «камбэк»ни амалга оширди

  15.04.2018 18:59
  0
  517
Ўзбекистон кубоги: «Қўқон-1912» «Зомин» майдонида «камбэк»ни амалга оширди

Мазкур учрашувда мураббийларимиз етакчи ўйинчиларга дам беришга қарор қилишди. Ўйин кутилганидек жамоамизнинг фаоллиги билан бошланди. Футболчиларимиз бўлим бошидан ҳужумкорликка эътибор қаратишди. Биринчи таймда Достон Мелиқўзиевда ҳисобни очиш учун яхши имконият вужудга келди. Бироқ унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Шунингдек, бўлимнинг охирида Игорь Таран ва Достон Мелиқўзиевлар чиройли комбинация ташкил этишди. Ушбу комбинация самарасиз якунланди. Жамоалар нурсиз дуранг билан танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим майдон эгалари учун омадли бошланди. 47-дақиқада Достон Тошматов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 58-дақиқада зоминликлар иккинчи тўпни киритишди. Бу сафар Лутфулло Файзуллаев ўзини кўрсатди. 77-дақиқада захирадан майдонга тушган Баҳодир Пардаев рақиблар дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни қисқартирди. Пардаев жаримани тўпини қойилмақом тарда ижро этганини таъкидлаш жоиз. Унинг голи кубок баҳсларининг безагига айланди, десак муболаға бўлмайди.

88-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов ошириб берган тўпни Баҳодир Пардаев боши билан рақиб дарвозасига йўллади. Бироз ноаниқ.

Учрашувнинг сўнгги дақиқасида Игорь Таран рақиб дарвозасига иккинчи голни киритди ва ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якун топди.

Иккинчи бўлимда бош мураббиймиз томонидан амалга оширилган ўзгаришлар ўз самарасини берди. Захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олишди.

113-дақиқада Қувондиқ Рўзиев жамоамизни олдинга олиб чиқди. Шундай қилиб, вакилларимиз қийин кечган ўйинда иродали ғалабага эришишди ва кейинги босқичга йўл олишди.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. 1/16 ФИНАЛ

«ЗОМИН» – «ҚЎҚОН-1912» – 2:3 (0:0)

Ҳакамлар: И.Ибрагимов (Нукус), Б.Канназаров (Нукус), Ж.Сарсенов (Нукус), Ш.Файзиев (Жиззах).

Назоратчи – С.Нажафалиев (Тошкент).

Комиссар – Б.Орипов.

Голлар: Достон Тошматов – 47, Лутфулло Файзуллаев – 58. – Баҳодир Пардаев – 77, Игорь Таран – 88, Қувондиқ Рўзиев – 113.

Зомин: Жавоҳир Комилов,  2. Шуҳрат Садриддинов, 3. Азамат Абдуллаев, 5. Убайдулло Набиев, 6. Шерзод Жамилов, 7. Турсунмурод Ҳамдамов, 8. Ренат Муҳаммедшин  9. Лутфулло Файзуллаев, 14. Достон Тошматов, 15. Сардор Қаҳоров, 17. Жонибек Кўчимов.

Захира: 4. Элдор Каримов, 10. Дурбек Камолов, 11. Беҳруз Дўстмуродов, 12. Ҳазрат Турсунқулов, 13. Раҳмиддин Абдурасулов, 18. Шоҳжаҳон Аббосов, 19. Сардор Усмонов, 22. Шаҳзод Абдураҳмонов.

Қўқон-1912: 30. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов (18. Баҳодир Пардаев-74), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 29. Игорь Таран, 38. Достон Мелиқўзиев (97. Муслим Қурбонов – 105), 49. Савелий Абрамов (19. Суҳроб Бердиев-59), 55. Дарко Гожкович, 95. Милан Спремо (23. Александр Мерзляков-76), 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 1. Ўткир Юсупов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 22. Мурод Холмуҳаммедов.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz