Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Ньюкасл» ўз майдонида «Арсенал» устидан иродали ғалабага эришди

АПЛ: «Ньюкасл» ўз майдонида «Арсенал» устидан иродали ғалабага эришди

  15.04.2018 19:39
  0
  403
АПЛ: «Ньюкасл» ўз майдонида «Арсенал» устидан иродали ғалабага эришди

Англия премьер лигаси 34-тури доирасидаги «Ньюкасл» ҳамда «Арсенал» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Қизиқарли тарзда кечган учрашув мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин меҳмонларга омадли тарзда бошланди. 14-дақиқада Александр Ляказетт ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Аммо бу гол мезбонларни уйғотди ва 29-дақиқада Айозе Перес мувозанатни тиклади ва биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 68-дақиқасида Мэт Ритчи томонидан киритилган гол эса мезбонларнинг иродали ғалабасини таъминлади.

АПЛ. 34-ТУР

НЬЮКАСЛ – АРСЕНАЛ 2:1 (1:1)

Голлар: Перес (29), Ритчи (68) – Ляказетт (14).

Ньюкасл: Дубровка, Лежен, Ласселс, Дамметт, Кенеди, Ритчи (Мерфи, 86), Диаме, Шелви, Йедлин, Перес (Хоселу, 79), Гэйл (Слимани, 63).

Арсенал: Чех, Мустафи, Монреаль, Чемберс (Мэйтленд-Найлз, 78), Холдинг, Ивоби (Нкетиа, 86), Жака, Эль-Ненни, Уиллок (Уэлбек, 68), Обамеянг, Ляказетт.

Огоҳлантиришлар: Слимани (90).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz