Қайднома

Қидирув

Ла лига: «Атлетико» йирик ғалабани расмийлаштирди

Ла лига: «Атлетико» йирик ғалабани расмийлаштирди

  15.04.2018 21:23
  0
  402
Ла лига: «Атлетико» йирик ғалабани расмийлаштирди

Испания чемпионати 32-тури доирасидаги учрашувлар давом этмоқда.

Куннинг илк баҳсида «Эйбар» ўз майдонида «Алавес»га имкониятни бой бериб қўйди. Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол 5-дақиқада Йон Гвидетти томонидан киритилди.

Бироз якунланган учрашувда эса, «Атлетико» «Леванти»ни қабул қилиб, йирик – 3:0 ҳисобида ғалабага эришди. Корреа биринчи бўлимда ҳисобни очган бўлса, иккинчи 45-дақиқалик давомида Гризманн ва Торрес яна бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

Бугун шунингдек мазкур тур дорасида яна икки учрашув бўлиб ўтади. Бироздан сўнг (21:30да) «Хетафе» - «Эспаньол» учрашуви бошланса, соат 23:45да «Малага» ҳамда «Реал Мадрид» ўйини бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

ИСПАНИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 32-ТУР

ЭЙБАР – АЛАВЕС 0:1 (0:1)

15 апрель, «Мунисипаль де Ипуруа»

Гол: 0:1 – 5 Гвидетти.

Эйбар: Дмитрович, Пенья, Рамис, Арбилья, Жунка, Дани Гарсия (Жордан, 70), Диоп, Леон, Орельяна (Иван Алехо, 85), Инуи (Капа, 78), Кике.

Алавес: Пачеко, Агиррегабириа, Лагуардиа, Эли, Дуарте, Ибаи Гомес (Мунир, 81), Ману Гарсия, Пина, Педраса (Мубарак, 73), Собрино (Руано, 86), Гвидетти.

Огоҳлантиришлар: Жунка (44), Агиррегабириа (51), Арбилья (77).

-------------------------------------------------

АТЛЕТИКО – ЛЕВАНТЕ 3:0 (1:0)

15 апрель, «Ванда Метрополитано»

Голлар: 1:0 – 33 Корреа, 2:0 – 48 Гризманн, 3:0 – 77 Торрес.

Атлетико: Облак, Савич, Люка Эрнандес, Врсалько, Годин, Сауль, Коке (Габи, 62), Витоло (Хуанфран, 78), Корреа, Гризманн (Торрес, 58), Гамейро.

Леванте: Оласабаль, Робер, Кабако, Педро Лопес, Моралес, Лерма, Жейсон (Барди, 46), Кампанья, Abeid (Родригес, 78), Марти, Садику (Иви Лопес, 46).

Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (29), Педро Лопес (34), Гризманн (41).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz