Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Вест Бромвич» сафарда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди

АПЛ: «Вест Бромвич» сафарда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди

  15.04.2018 21:53
  0
  492
АПЛ: «Вест Бромвич» сафарда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этди

Англия премьер лигаси 34-тури доирасидаги «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Вест Бромвич» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди. Қизиқарли тарзда кечган учрашув кутилмаганда меҳмонларнинг 0:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Бир қатор вазиятлар бўлишига қарамай биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлимда ҳужумкорлик ошди ва учрашув анча кескинлашди.

73-дақиқага келиб, «Вест Бромвич» вакили Жей Родригес «қизил иблислар» дарвозасини ишғол қилди. Мезбонлар қанча уринишмасин мазкур гол ягоналигича қолди ва Даррен Мур шогирдлари «Олд Траффорд» муҳим уч очкони қўлга киритишди.

АПЛ. 34-ТУР

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД – ВЕСТ БРОМВИЧ 0:1 (0:0)

15 апрель, «Олд Траффорд»

Гол: Жей Родригес (73).

Манчестер Юнайтед: де Хеа, Смоллинг, Линделеф, Валенсия, Янг (Рэшфорд, 75), Погба (Марсьяль, 58), Матич, Мата, Эррера (Лингард, 46), Санчес, Лукаку.

Вест Бромвич: Фостер, Доусон, Гиббс, Ньом, Хегази, Филлипс (Криховяк, 77), Ливермор, Брант (Якоб, 90), Макклейн, Рондон (Старриж, 85), Родригес.

Огоҳлантиришлар: Погба (29), Ньом (77).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz