Қайднома

Қидирув

Расман: «Манчестер Сити» Англия чемпиони!

Расман: «Манчестер Сити» Англия чемпиони!

  15.04.2018 22:01
  0
  487
Расман: «Манчестер Сити» Англия чемпиони!

Ҳозиргина якунига етган «Манчестер Юнайтед» ҳамда «Вест Бромвич» ўртасидаги учрашувда меҳмонлар 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Мазкур натижадан кейин «Манчестер Юнайтед» ҳамшаҳарлари – «Манчестер Сити» расман чемпионликни қўлга киритди.

Ўтган турда «қизил иблислар» «Сити»ни таслим этиб, мазкур чемпионликни ортга суришга муваффақ бўлишганди. «Шаҳарликлар» 34-тур доирасида кеча «Тоттенхэм» устидан 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. «МЮ»нинг бугунги мағлубияти эса Хосеп Гвардиола шогирдларини муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштиришларига замин яратди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz