Қайднома

Қидирув

ФИФА томонидан ўзбекистонлик энг фаол мухлисларга ЖЧ-2018 чипталари тақдим этилади

ФИФА томонидан ўзбекистонлик энг фаол мухлисларга ЖЧ-2018 чипталари тақдим этилади

  15.04.2018 22:26
  0
  462
ФИФА томонидан ўзбекистонлик энг фаол мухлисларга ЖЧ-2018 чипталари тақдим этилади

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашув давомида Ўзбекистонда футболни янги босқичга олиб чиқиш, ёш авлод орасида футболни янада оммавийлаштириш, Ўзбекистондаги футбол мухлисларига Жаҳон футболи юлдузлари иштирокидаги учрашувларни бевосита стадионлардан томоша қилиш имкониятини тақдим этиш борасида ФИФАнинг амалий ёрдам беришини сўраганди.

Шунга асосан ФИФА президенти Жанни Инфантино ўзбекистонлик футбол мухлислари учун шу йилнинг 14 июнь-15 июль кунлари Россияда бўладиган Жаҳон чемпионати учун чипталар тақдим этишга қарор қилди. Эндиликда ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ёзда бўлиб ўтадиган мундиал баҳсларини бевосита стадионлардан томоша қилиб, Жаҳон футболи юлдузлари иштирокидаги баҳслардан баҳра олишлари мумкин бўлади.

Чипталар сони чекланган бўлиб, фақатгина энг фаол футбол мухлисларига тақдим қилинади. Бунинг учун Суперлига баҳсларидан ўрин олган учрашувларга ташриф буюринг, ўзингизнинг севимли жамоангизни бевосита стадиондан туриб қўллаб-қувватланг ва Жаҳон чемпионати ўйинлари учун чипталарни қўлга киритинг!

Энг фаол мухлисларга Жаҳон чемпионати чипталари қай тартибда тақдим қилиниши ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилади.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz