Қайднома

Қидирув

Совринлар «кушандаси» — Хосеп Гвардиола фаолиятига бир назар

Совринлар «кушандаси» — Хосеп Гвардиола фаолиятига бир назар

  17.04.2018 17:01
  0
  678
Совринлар «кушандаси» — Хосеп Гвардиола фаолиятига бир назар

Замонавий футболда Пеп Гвардиола энг кўп тилга олинадиган номлардан бири ҳисобланади. Уни кимдир фақат бой клубларни бошқариб, кучли ва қиммат ўйинчиларни сотиб олган ҳолда чемпион қилади деса, яна кимдир унинг замонавий футболга олиб кирган ўзига хос услуби ҳақида тинмай сўзлайди. Ҳамма гап-сўзлар ўз йўлига. Хабарингиз бўлса керак, Пеп Англиядаги ўзининг иккинчи мавсумида «Манчестер Сити» билан муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Шу боисдан, Пепнинг мураббийлик фаолиятига бир назар солиб ўтиш фойдадан ҳоли бўлмас, деб умид қиламиз.

«Барселона» – 2008/09

Пепнинг эртаги 2008 йилдан бошланади. У айнан ўша йили «Барселона»нинг иккинчи жамоасидан бош жамоага бош мураббий этиб тайинланади. Пеп жамоа тепасига келгани заҳот, клубни Деку ҳамда Роналдиньо билан хайрлашишга ишонтира олди. Уларнинг ўрнига эса «Севилья»дан Дани Алвесни ҳамда жамоа тарбияланувчиси Пикени эса «Манчестер Юнайтед»дан сотиб олишга эришди. Бош мураббий бўлиб ишлашни бошлаган Пеп 1-мавсумнинг ўзидаёқ «Барселона» билан Испания чемпионлигини қўлга киритди. Жамоа майда Ла Лига чемпионлигини нишонлади. Чемпионатда 105 та гол уриб, Хуанде Рамос бошчилигидаги «Реал»ни 9 очкога ортда қолдирди. Мавсумни эса Испания кубоги ҳамда Европа Чемпионлар Лигасини ҳам ютган ҳолда, требл билан якунлади. Бу ҳар қандай ёш мураббий орзу қиладиган мураббийлик фаолиятининг дебочаси эди.

Фото: Getty Images

«Барселона» – 2009/10

Пепнинг «Барселона»даги иккинчи мавсуми биринчиси сингари кечмади. Жамоанинг асосий ҳужумчиси Это’O «Интер» тўпурари Ибрагимович билан алмаштирилди. «Шахтёр»дан Дмитрий Чигринский сотиб олинди. Мавсум сўнгида эса ушбу харидлар ўзини оқламагани маълум бўлди. Златан Пеп билан умуман чиқиша олмаган бўлса, Чигринский асосий таркиб ўйинчисига айлана олмади. Европа Чемпионлар Лигаси ярим финалида Жозе Моуриньонинг «Интер»и Пеп жамоасини мағлуб этган, ҳолда финалга йўл олди ва финалда «Бавария»ни ҳам мағлуб этиб, кубокка эга чиқди. Аммо «Барселона»ни Ла Лига на «Реал» ва на бошқа жамоа тўхтата олди. Пеп жамоаси Ла Лигада 99 очко тўплаб, Пеллегрини «Реал»ини уч очкога ортда қолдирган ҳолда кетма-кет икки бор Испанияда тенгсиз бўлди. Бу клуб тарихидаги 20-чемпионлик эди.

Фото: Getty Images

«Барселона» – 2010/11

ЕЧЛдаги муваффақиятсизликдан сўнг Пеп ёзда жамоада бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Клубни ёзда Чигринский, Яя Туре, Златан ҳамда Анри тарк этди. Раҳбарият Пепнинг истаги билан Хавьер Маскерано ва Давид Виляни жамоага олиб келди. Азалий рақиб «Реал» эса жамоага бош мураббий этиб Жозе Моуриньони тайинлади. «Реал» «Барса»дан кўп гол урди, бироқ Пеп жамоасин Ла Лига чемпионлигини барибир ўзиники қила олди. Қўшимчасига Европа Чемпионлар Лигасини 1 йиллик танаффусдан кейин яна ўзиники қилиб олди.

Фото: Getty Images

«Бавария» – 2013/14

2012 йил ёзида Гвардиола «Барселона»дан кетди ва бир йил дам олишга қарор қилди. Пепга энг яхши таклифни эндигина Юпп Хайнкес бошчилигида требл қайд этган «Бавария» берди. Пеп ўз омадини Германияда синаб кўришга қарор қилди ва хато қилмагани мавсум сўнгида ойдинлашди. Гвардиола биринчи уринишдаёқ Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди. Клубдаги илк мағлубиятини бундеслиганинг 29-турига келибгина қабул қилди. Иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия»си эса Пеп жамоасидан 19 очко ортда қолиб кетди. Аммо жамоага Европа Чемпионлар Лигасини қўлга киритиш насиб этмади.

Фото: Getty Images

«Бавария» – 2014/15

«Бавария» ёзда Пепнинг хоҳиши билан клубга Роберт Левандовски ва Хаби Алонса харид қилди. Жамоани эса Марио Манжукич, Тони Кроос ҳамда Жердан Шакири тарк этди. Клоппнинг «Боруссия»си мавсумни омадсиз ўтказди. Пеп жамоаси эса яна осонлик билан чемпионликни қўлга киритди. «Вольфсбург» 10 очкога ортда қолдирилди. Бироқ «Бавария» билан Гвардиолага яна Европа Чемпионлар Лигасини қўлга киритиш насиб этмади.

Фото: Getty Images

«Бавария» — 2015/16

2015 йил ёзида «Бавария» раҳбариятини клубда ўзгаришлар вақти етганига ишонтира олди. Жамоани кўпйиллик етакчиси Бастиан Швайнштайгер тарк этди. Жошуа Киммих, Kингсли Коман, Артуро Видаль ва Дуглас Коста каби ўйинчилар жамоага таклиф этилди. «Бавария» «Боруссия Д» 10 очкога ортда қолдириб, кетма-кет 3-бор Пеп қўл остида Бундеслига чемпионлигини қўлга киртди. Лекин Пеп барибир ҳам Мюнхен клуби билан Чемпионлар Лигаси бош совриини қўлга кирита олмади.

Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» – 2017/18

Ўтган мавсум аввалида Пеп Бундеслигани АПЛга, «Бавария»ни эса «Манчестер Сити»га алмаштиришни лозим топди. Гвардиоланинг Англиядаги биринчи мавсуми омадсиз кечди. АПЛ чемпионлигини Антонио Конте бошлиқ «Челси»га бой берди.  Аммо иккинчи мавсумда «Ман Сити» таркибини ўзи хоҳлаган кўринишга келтириб олган Пеп Англияда муддатидан аввал чемпионликка сазовор бўлди. Дербида МЮга мағлуб бўлди, аммо «Юнайтед»нинг ўзи «Вест Бромвич»га кейинги турнинг ўзидаёқ мағлуб бўлиб, «Сити»нинг чемпион бўлишига сабаб бўлди. Шу тариқа Гвардиола 9 мураббийлик мавсумининг 7 тасида мамлакат чемпиони бўлди. У Моуриньо ва Анчелоттидан кейин 3 та топ-лигада чемпион бўла олган дунёдаги 3-мураббийга айланди.

Фото: «Sports.ru»

Гвардиола футбол тарихидаги энг совриндор мураббийлардан бири ҳисобланади. Унинг ҳисобида умумий ҳисобда 23 та қўлга киритилган совринлар жамланмаси мавжуд.

«Sports.ru» маълумотлари асосида Асрор Абдуназаров тайёрлади.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz