Қайднома

Қидирув

«Манчестер Сити»га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин

«Манчестер Сити»га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин

  18.04.2018 10:14
  0
  426
«Манчестер Сити»га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин

Якшанба куни Англия чемпионлигини қўлга киритган «Манчестер Сити» вояга етмаган футболчилар билан шартнома имзолаш қоидасини бузгани учун икки муддатли трансфер тақиқига учраши мумкин.

Daily Mail хабарига кўра, «шаҳарликлар» «Велес Сарсфилд» ўйинчиси Бенжамин Гарре билан у 16 ёшга тўлганидан бир неча кун ўтиб шартнома имзолаганлар. Аргентиналиклар бу билан «Сити» 18 ёшга тўлмаган футболчилар билан шартнома имзолаш тақиқланган қоидани бузганлигини айтишмоқда.

Аммо англияликлар ҳаммаси қонун доирасида бўлганини таъкидламоқдалар, чунки Гарреда Италия паспорти бор. УЕФА қоидаларига кўра, 16 дан 18 ёшгача бўлган футболчилар, агар у Европа иттифоқи ёки Европа иқтисодий иттифоқига кирувчи мамлакат фуқароси бўлса, бошқа клубга ўтиши мумкин.

Яқин етти кун ичида арбитраж суди бу борада хулоса чиқаради.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz