Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида Тошкентнинг «Локомотив» клуби ўз майдонида Эроннинг «Зоб-Оҳан» футболчиларини қабул қилди. Ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Биринчи бўлимда майдон эгалари жуда кўплаб ҳужумлар уюштиришди, аммо ҳисобни меҳмонлар вакили Табризи 25-дақиқада очиб жамоасини олдинга олиб чиқди. Танаффусгача ҳисоб ўзгармади.
Иккинчи бўлимда ҳам устунлик «Локомотив» футболчилари тарафида бўлди. Асосий бўлимнинг сўнгги дақиқасида Ислом Тўхтахўжаев ҳисобни тенглаштирган бўлсада «Локо» бошқа гол кирита олмади ва 3-ўринда қолиб кетди.
Шу тариқа иккинчи клубимиз ҳам Осиёдаги юришларини гуруҳ босқичида якунлаб Суперлига ва Кубок баҳслари билан кифояланадиган бўлишди.
ОЧЛ-2018. 6-ТУР
«ЛОКОМОТИВ» - «ЗОБ АҲАН» - 1:1 (0:1)
Голлар: Ислом Тўхтахўжаев (90) – Муртазо Табризи (25).
Локомотив: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Нивалдо (Ҳусниддин Ғофуров, 79), Марат Бикмаев, Сардор Мирзаев, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Сардор Рашидов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев (Диер Туропов, 65), Игорь Йелич.
Зоб Аҳан: Муҳаммад Рашид Мазаҳери, Милад Фахриддини, Саттари, Ҳамид Буҳамдан, Холид Шафиеи, Муҳаммад Нежадмаҳди, Гиорги Гвелсесиани, Сайид Муҳаммад Ризо Ҳуссайни (Хададифар, 90), Муртазо Табризи (Раҳмони, 69) Муҳаммадзода, Кирос
Огоҳлантириш: Олег Зотеев (21).
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20