Қайднома

Қидирув

«Барселона» сафарда очко йўқотди

«Барселона» сафарда очко йўқотди

  18.04.2018 06:46
  0
  413
«Барселона» сафарда очко йўқотди

Испания чемпионатининг 33-туридан ўрин олган «Сельта» – «Барселона» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Балаидос» стадионида кечган ўйин 2:2 ҳисоби билан тугади.

Каталонияликлар икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсаларда ғалабани ушлаб қола олмадилар. Меҳмонлар сафида Усмон Дембеле ва Пако Алькасер гол уришган бўлишса, «Сельта»нинг тўпларига Хонни ва Яго Аспаслар муаллиф бўлишди.

71-дақиқадан сўнг «Барселона» камчилик бўлиб ҳаракатланишга мажбур бўлди. 60-дақиқада захирадан майдонга тушган Серхи Роберто орадан кўп ўтмай тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

«Барселона» 83 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида етакчиликни сақлаб турибди.

Испания чемпионати, 33-тур

Сельта – Барселона 2:2 (1:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 36 Дембеле, 1:1 – 45 Кастро, 1:2 – 64 Пако Алькасер, 2:2 – 82 Аспас.

Сельта – Альварес, Гомес, Ронкалья, Кастро, Браис Мендес (Бойе, 83), Васс, Лоботка, Хосабед (Радоя, 73), Систо (Мор, 79), Макси Гомес, Аспас.

Барселона – тер Стеген, Мина, Динь, Нелсон Семеду, Вермален, Денис Суарес, Паулиньо, Коутиньо (Месси, 60), Андре Гомеш (Серхи Роберто, 60), Дембеле (Алеиш Видаль, 78), Пако Алькасер.

Огоҳлантиришлар: Аспас (56), Васс (78), Кастро (88).

 

Четлатиш: Серхи Роберто (71)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz