Қайднома

Қидирув

Испаниялик мутахассис Кико Зунига воҳада Техник директор лавозимида иш бошлади

Испаниялик мутахассис Кико Зунига воҳада Техник директор лавозимида иш бошлади

  18.04.2018 12:40
  0
  465
Испаниялик мутахассис Кико Зунига воҳада Техник директор лавозимида иш бошлади

Хабарингиз бор, Ўзбекиcтон футбол ассоциацияси юртимизда болалар футболини ривожлантириш мақсадида хорижлик мутахассисларни юртимизга жалб қилиб, уларнинг тажрибасидан кенг фойдаланиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жумладан, болалар футболи бўйича ҳудудларда фаолият олиб борадиган бир қатор хорижлик мутахассислар билан музокаралар олиб борилди.

Музокаралар натижасида, кўп йиллар давомида "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилган, Испания Кубоги соҳиби, "Атлетико" ва "Реал" Мадрид академияларида фаолият юритган Кико Зунига билан шартнома имзоланиб, у воҳада Техник директор сифатида фаолият юритадиган бўлди.

ЎФАда мазкур масалага бағишланган йиғилишда ПФЛ раҳбари Омон Ғофуров ва футболни ривожлантириш бошқармаси вакиллари иштирок этдилар.

Кико Зунигани Ўзбекистонга олиб келишидан асосий мақсад, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, Самарқанд ва Жиззах шаҳарларидаги мавжуд имкониятдан фойдаланиб, мураббийлар малакасини ошириш, болалар ўртасида тизимли мусобақаларни йўлга қўйишдир.

Омон Ғофуров ЎФА ва ПФЛнинг истиқболли режаси билан таништириб чиқар экан, Кико Зунигадан чекка-чекка қишлоқларда ҳам футбол бўйича юқори савиядаги таълим тизимини ташкил қилиш кераклигини такидлаб ўтди.

Бундан аввал ҳам юртимизда бўлган мутахассис Ўзбекистонда истеъдод эгаларининг кўплигини такидлаб ўтди. Фақат улар билан ишлаш лозимлиги, бунинг учун аввал ўзига бириктирилган вилоятлар билан яхшилаб танишиб чиқиши кераклигини айтди.

"Мен аввало ҳудудларни ўрганиб чиқишим керак. Болаларни футболга талпинаётганликларини кўриб турибман. Ўзбекистонга шунчаки ишлагани келмадим. Агар терма жамоангиз Қатарда бўлиб ўтадиган мундиал йўлланмасини қўлга киритса, мен ҳам шу лойиҳада иштирок этган киши сифатида ишимдан қаноат хосил қилган бўламан. Акс ҳолда ўз ишимни қониқарсиз баҳолайман. Воҳада ишга киришдим. Бироз вақт ўтгач ўз дастуримни амалга оширишга киришаман", - дейди испаниялик мутахассис.

Кико Зунига нафақат болалар футболи билан, балки ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларининг бош мураббийларига ҳудуддаги селекционер мураббий сифатида ҳам ўз ёрдамини беради ва ЎФА томонидан ўтказиладиган ўқув семинарларида ўз дастурлари билан чиқиш қилиб боради.

 

 


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz