Қайднома

Қидирув

«Локомотив» клуби бош мураббийи истеъфога чиқди

«Локомотив» клуби бош мураббийи истеъфога чиқди

  18.04.2018 22:06
  1
  561
«Локомотив» клуби бош мураббийи истеъфога чиқди

“Локомотив” профессионал футбол клуби мавум олдидан доимгидек ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда муносиб иштирок этишни мақсад қилган эди. Лекин айни пайтга келиб жамоа Суперлигада 6-турдан сўнг 5 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

Қолаверса, куни кеча Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирок ҳам якунланди. Ҳолбуки “Локомотив” ПФК раҳбарияти жамоа олдига биринчи галдаги вазифа этиб ОЧЛда гуруҳдан чиқишни қўйган эди.

Ҳам ички, ҳам халқаро майдондаги натижалар қониқарсиз кўриниш олгани сабабли шу пайтга қадар “Локомотив” жамоаси бош мураббийи вазифасида ишлаб келган Андрей Микляев ўз хоҳишига кўра бугун истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзди.

Жамоа раҳбарияти унинг истеъфосини қабул қилди ва бўш қолган бош мураббий вазифасини вақтинча бажариш масъулияти Андрей Фёдоровга ишониб топширилди. Унга мураббийлар штабида Мирко Йеличич ҳамда Темур Кападзе ёрдам беришади.


Манба: www.lokomotiv.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Билдирилган фикрлар


19.04.2018 13:43

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz