Қайднома

Қидирув

«Барселона» ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этиши ойдинлашмоқда

«Барселона» ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этиши ойдинлашмоқда

  19.04.2018 18:23
  0
  638
«Барселона» ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этиши ойдинлашмоқда

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Люка Динь катта эҳтимол билан ёзда каталонияликлар сафини тарк этади. ОАВ хабарларига кўра, франциялик футболчининг вакиллари «Ювентус» раҳбарияти билан музокараларга киришганлар.

Динь 2016 йилда кўк-анорранглилар сафига келиб қўшилганди, бироқ ўша вақтдан буён жамоада етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаяпти. Ушбу мавсум ҳимоячи барча турнирларни ҳисоблаганда 19 марта майдонга тушди.

Туринликлар эса ушбу мавсум охирида ҳимоя чизиғида катта ўзгаришлар қилиш ниятидалар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz