Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Пахтакор» сафарда «Металлург»ни янчиб ташлади

Суперлига: «Пахтакор» сафарда «Металлург»ни янчиб ташлади

  19.04.2018 20:12
  0
  491
Суперлига: «Пахтакор» сафарда «Металлург»ни янчиб ташлади

Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган «Металлург» – «Пахтакор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Бекободда бўлиб ўтган баҳсда меҳмонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Тошкентликар сафида  Исмоил Гонсалвеш дубль қайд этган бўлса, Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов ва Жасур Яхшибоевлар ҳам ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишди. Ушбу ўйинни сайтимиз матнли тарнсляция қилди

Шу тариқа, Шота Арвеладзе шогирдлари ушбу мавсум сафардаги илк ғалабаларини қўлга киритдилар. «Металлург» эса ўз майдонидаги биринчи мағлубиятни тан олди.

«Пахтакор» ушбу ғалабадан сўнг ўз очколарини 14тага етказиб олди ва иккинчи поғонада бормоқда.

СУПЕРЛИГА. 7-ТУР

«МЕТАЛЛУРГ» – «ПАХТАКОР» 0:5 (0:2)

Голлар: 0:1 - 25 Гонсалвеш, 0:2 - 31 Раҳматуллаев, 0:3 - 74, пенальти Гонсалвеш, 0:4 - 80 Машарипов, 0:5 - 89 Яхшибоев

Металлург: Зафар Сафаев, Шаҳзод Шайманов, Исломбек Исоқжонов (Аброр Тошқўзиев, 84), Жасур Ҳасанов, Дилёрбек Ирматов, Шерзод Файзиев, Муҳаммад Исаев (Андрей Шипилов, 84), Аброр Ҳусинов, Зафар Тўраев (Зоҳид Абдуллаев, 66), Павел Смоляченко, Павел Пуришкин.

Пахтакор: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Азим Аҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев (Станислав Андреев, 86), Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 86), Исмоил Гонсалвеш, Баҳром Абдураҳимов (Жамшид Искандеров, 78), Владимир Козак, Марко Симич, Тиаго Безерра.

Огоҳлантиришлар: Безерра (26), Файзиев (33), Шораҳмедов (34), Ирматов (48), Суюнов (65), Исоқжонов (73).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz