Суперлига 7-тури дорасидаги «Бухоро» ҳамда АГМК ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди. Шиддаткор ва курашларга бой тарзда кечган учрашув мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги иродали ғалабаси билан якунланди.
Учрашувнинг 27-дақиқасида Қаҳрамон Баҳодиров ҳисобни очиб меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида АГМК футболчилари пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди ва нуқтага яқинлашган Йован Жокич ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди.
Кейин эса «Бухоро» уйғонди ва рақиб дарвозаси олдида ҳужумлар ёмғирини уюштирди. Натижада, 58-дақиқада Сергей Русецкий бурчакдан етказиб берган тўпини боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни қисқартирди.
75-дақиқага келиб, Баҳодир Насимов қанотдан етказиб берилган тўпга боши билан зарба бериб, қийин жойда жуда чиройли гол киритди, 2:2.
81-дақиқада Арслонмурод Омонов яна бир ҳужумни гол билан якунлади ва ҳисобни «Бухоро» фойдасига ўзгартирди.
Сўнгги гол ҳам Омонов номига ёзилди. Бу вазиятда белгиланган жарима зарбасини жуда чиройли тарзда ижро етган Арслонмурод ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.
СУПЕРЛИГА. 7-ТУР
«БУХОРО» – АГМК – 4:2 (0:1)
Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), Т.Гайнуллин (Тошкент), Д.Клепиков (Тошкент).
Голлар: Сергей Русецкий (58), Баҳодир Насимов (75), Арслонмурод Омонов (81, 88) – Қаҳрамон Баҳодиров (27), Йован Жокич (54-пенальти).
Бухоро: Асилбек Омонов, Арслонмурод Омонов, Саламат Қутибоев (Анвар Жўраев, 80), Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Баҳодир Насимов, Артём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Шаҳбоз Эркинов (Азиз Ибрагимов, 55 ), Эргаш Исмоилов (Жавоҳир Қаҳрамонов, 68), Сергей Русецкий.
АГМК: Павел Матяш, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Хуршидбек Мухторов, Зафар Полвонов, Лутфулла Тўраев (Дилшод Жўраев, 46), Владимир Бубанья, Қаҳрамон Баҳодиров (Шохназар Норбеков, 57), Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Отабек Зокиров
Огоҳлантиришлар: Шавкат Муллажонов (36), Шавкат Саломов (36), Асилбек Омонов (53) – Ғулом Ҳайдар Ғуломов (36).
Четлатиш: Ғулом Ҳайдар Ғуломов (77, А.).
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20