Қайднома

Қидирув

"Динамо" эртага (Cамарқандда) 4 соат ичида иккита ўйин ўтказади

"Динамо" эртага (Cамарқандда) 4 соат ичида иккита ўйин ўтказади

  19.04.2018 22:25
  0
  639

Кейинги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, икки давлат ўртасида иқтисодий-ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Икки давлат президентларининг Душанбедаги учрашувларида белгиланган бир қатор қарор ва келишувларнинг амалий давоми сифатида Самарқанд ва Тожикистоннинг Сўғд вилояти ҳокимиятларининг ҳамкорлик ва ўзаро келишувларига мувофиқ, Самарқандда икки вилоят ўртасида бизнес-форум, саноат маҳсулотлари кўргазмаси, маданий дастур ва футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади.


Хусусан, 20 апрель, жума куни Самарқанддаги “Динамо” стадионида халқаро ўртоқлик ўйини ташкил этилади. Айни дамда стадионда кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда, янги замонавий рақамли табло ўрнатилди, ёритгичлар, ўриндиқлар янгиланмоқда.

Дастурга кўра, стадионда соат 17:00 дан бошлаб концерт дастури бошланади, эл суйган хонанда ва эстрада қўшиқчилари мухлисларни қўшиқлари билан хурсанд этишади.

Соат 18:00 да эса Самарқанднинг “Динамо” ҳамда Хўжанд шаҳрининг “Хўжанд” клублари ўртасида ўртоқлик учрашуви бошланади.

Ушбу ўйин якунига етганидан сўнг, соат 20:00да Самарқандда янги футбол мавсумининг расмий очилиш маросими ўтказилиб, “Динамо” жамоаси Про-Лига 3-тури доирасидаги мухлислари қаршисидаги дастлабки расмий учрашувни Муборакнинг “Машъал” клубига қарши ўтказади.

Шу куни барча футбол мухлисларини “Динамо” стадионимизга чорлаб қоламиз. Концерт дастури, “Динамо” – “Хўжанд” халқаро ўртоқлик учрашуви, “Динамо” – “Машъал” чемпионат доирасидаги ўйинларига стадионга кириш барча учун бепул қилиб белгиланган.

Халқаро ўртоқлик учрашуви.

20 апрель (жума)
«ДИНАМО» – «ХЎЖАНД» (Тожикистон, Сўғд вилояти)
Стадион: 
Cамарқанд, “Динамо” стадиони.
Концерт дастури бошланиши: 17:00
Ўйин бошланиш вақти: 18:00
 
Про-Лига. 3-тур.
20 апрель (жума)
«ДИНАМО» - «МАШЪАЛ»
Стадион
: Cамарқанд, “Динамо” стадиони.
Ўйин бошланиш вақти: 20:00


Манба: fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz