Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: «Чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этдик»

Шота Арвеладзе: «Чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этдик»

  20.04.2018 07:47
  0
  446
Шота Арвеладзе: «Чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш этдик»

Бекободдаги учрашувдан кейин «Пахтакор» бош мураббийи матбуот анжуманида ўйин тўғрисида фикрларини айтиб ўтди.

- Биз ўзимиз хоҳлагандек чиройли ва ҳужумкор футбол намойиш қилдик. Кўплаб вазиятларни юзага келтирдик ҳамда улардан унумли фойдалана олдик. Айнан шу жиҳат йирик ғалаба қозонишимизни таъминлади. Биз кўрсатишни истайдиган ўйинни намойиш қилишга уриндик. Йигитлардан ўйин ва ғалаба учун миннатдорман.

«Металлург» яхши жамоа. Улар исталган рақибга жиддий муаммо ярата олишади. Ижарага олинган футболчиларнинг майдонга тушмагани рақибга қийинчилик туғдирганини таъкидлашим жоиз. Менимча, бу жамоа ҳали ўзининг кучли тарафлари кўп эканини исботлайди.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz