Қайднома

Қидирув

«Атлетико М» кутилмаганда йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва...

«Атлетико М» кутилмаганда йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва...

  20.04.2018 07:59
  0
  515
«Атлетико М» кутилмаганда йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва...

Кеча оқшомда Испания Ла Лигасининг 3 кун давом этадиган 33-тур баҳслари бошлангани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди​. Кеча, 19 апрель санасида 33-тур баҳсларига якун ясалди. Чемпионлик пойгасида «Барселона» қувиб келаётган «Атлетико» сафарда кутилмганда «Реал Сосьедад»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Учрашувнинг 27-дақиқасида ҳисоб Виллиан Жозе томонидан очилди. Иккинчи бўлимнинг 80 ҳамда 90-дақиқасида эса Хуанми дублни расмийлаштириб, «Атлетико»ни чемпионлик пойгасидан четга чиқишини таъминлади.

«Леванте» эса ўз майдонида «Малага»ни қабул қилди. Учрашувнинг 90-дақиқасида Боатенг томонидан киритилган гол «Малага»ни Европанинг топ-7 лигалари ичида мавсум тугамасидан туриб, чемпионатни тарк этган илк жамоага айлантирди.

Шу тариқа агарда Ла Лигада «Барселона» 35-турда «Депортиво»ни (34-турдаги «Севилья»га қарши ўтадиган учрашув қолдирилган) мағлуб этадиган бўлса, 36-турда «Реал Мадрид»га қарши ўтадиган ўйинда майдонга чемпион сифатида тушадиган ҳолат юзага келди. Аввалроқ мадридликлар «Барселона» учун «чемпионлик коридори» ҳосил қилмасликларини эълон қилган эди.

Ла Лига

33-тур беллашувлари

17 апрель, сешанба

«Депортиво» — «Севилья» 0:0 «Сельта» — «Барселона» 2:2

Голлар: 1:0 — 36 Дембеле. 1:1 — 45 Хонатан Кастро. 2:1 — 64 Алькасер. 2:2 — 82 Аспас.​

Четлатиш: 71 Серхи Роберто.

«Вильярреал» — «Леганес» 2:1

Голлар: 1:0 — 42 Руис. 2:0 — 55 Бакка. 2:1 — 82 Брашанац.​

18 апрель, чоршанба

«Валенсия» — «Хетафе» 1:2

Голлар: 0:1 – 16 Реми, 0:2 – 49 Реми, 1:2 – 69 Родриго.

«Эспаньол» — «Эйбар» 0:1

Гол: 0:1 – 32 Ломбан.

«Реал Мадрид» — «Атлетик Б» 1:1

Голлар: 0:1 – 14 Иняки Уильямс, 1:1 – 87 Роналду.

19 апрель, пайшанба

«Алавес» — «Жирона» 1:2

Голлар: 0:1 – 59 Алейш Гарсия, 0:2 – 86, пенальти Стуани, 1:2 – 90 Пина.​​

«Реал Сосьедад» — «Атлетико Мадрид» 3:0

Голлар: 1:0 – 27 Виллиан Жозе, 2:0 – 80 Хуанми, 3:0 – 90 Хуанми.

«Бетис» — «Лас-Пальмас» 1:0

Гол: 1:0 — 90 Фирпо​

«Леванте» — «Малага» 1:0

Гол: 1:0 — 90 Боатенг.​

Скриншот: «Championat.asia»


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz