Қайднома

Қидирув

Муҳаммад Салоҳ: «Олтин тўп»ни ютиш ниятидаман»

Муҳаммад Салоҳ: «Олтин тўп»ни ютиш ниятидаман»

  20.04.2018 12:47
  0
  376
Муҳаммад Салоҳ: «Олтин тўп»ни ютиш ниятидаман»

Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ушбу мавсум «Олтин тўп» совринини қўлга киритиш истагида эканлигини айтиб ўтди.

«Ўзингиз гувоҳи бўлаётганингиздек, сўнгги пайтларда жамоадошларим гол уришимга ёрдам беришмоқда. Улар «Олтин тўп»ни ютишга ҳаракат қилаётганимни билишади. Албатта, бу индивидуал соврин, бироқ голлар жамоанинг ғалаба қозонишига ёрдам беради.

АПЛда тўртта ўйинимиз қолди. Энди ушбу соврин учун ҳаракат қилиш вақти келди. Жамоамиз учун голлар уришни истайман.

Ҳарри Кейн тўпурарлар пойгасида мени қувиб ўтган пайт менда гол уриш имконияти бор эди, бироқ мен тўпни Роберто Фирмино узатдим ва у гол урди. Мен фақат шахсий ютуқларни кўзлаб футбол ўйнамайман.

Мен узатмалар амалга ошираман, вазиятлар содир этаман, чунки ўз позициямни унута олмайман. Мен қанотда ўйнайман, марказий ҳужумда эмас ва фақат жамоа учун ҳаракат қиламан, буни ҳамма кўриб турибди.

АПЛ рекордини янгилашни хоҳлайман. 38та ўйинлик мавсумда 31 гол. Менга битта гол қолди, тўғрими? Аммо мен иккита рекордни янгиламоқчиман. Шундай экан тўртта ўйинда 4 гол уришимга тўғри келади», – дейди Салоҳ.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz