Қайднома

Қидирув

Расман: Арсен Венгер мавсум охирида «Арсенал»ни тарк этади

Расман: Арсен Венгер мавсум охирида «Арсенал»ни тарк этади

  20.04.2018 14:34
  0
  471
Расман: Арсен Венгер мавсум охирида «Арсенал»ни тарк этади

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер ўз лавозини тарк этади. 68 ёшли мутахассис жорий мавсум якунига етгандан сўнг лондонликлар сафиини тарк этишини эълон қилди.

«Кўп ўйлаб, жуда кўп муҳокама қилганимдан сўнг тушуниб еттимки, жамоани тарк этадиган вақтим келган. Мавсум якунида бу иш амалга ошишади. Шунга қарор қилдим.

Клубда кўп йилни ўтказдим ва жуда кўплаб ёқимли хотираларни бошдан кечирдик. Бунинг йўлида хизмат қилган, бизга шароит яратиб терган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Клубни ҳалоллик ва садоқат билан бошқардим.

Жамоанинг мухлислари ҳар доим клуб қадриятларини ҳурмат қилиб келишган. «Арсенал» доим юрагимда бўлади ва ҳар қандай ёрдамга доимо шайман» - дейди Венгер ўз баёнотида.

Маълумот учун, франциялик мутахассис 1996 йилдан бери «Арсенал»ни бошқариб келади. Бу вақт давомида улар уч маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритишди. Шунингдек, етти маротаба, Англия кубоги, яна етти маротаба Суперкубокка эга чиқишган. Арсен Венгер АПЛнинг 3 карра энг яхши мураббийи ва 4 маротаба Европанинг энг яхши мураббийи унвонларига сазовор бўлган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz