Қайднома

Қидирув

Неймар: «Коутиньо ва Жезус термага катта таъсир ўтказишади»

Неймар: «Коутиньо ва Жезус термага катта таъсир ўтказишади»

  21.04.2018 14:59
  0
  347
Неймар: «Коутиньо ва Жезус термага катта таъсир ўтказишади»

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар ёзда бўлиб ўтадиган дунё биринчилиги ҳақида гапириб ўтди ва мусобақанинг асосий юлдузларини санади.

«Бу жаҳон чемпионати, шунинг учун ҳам бу ерда дунёнинг энг яхши футболчилари жамланган. Аммо Коутиньо ва Жезус – шундай футболчиларки, менинг назаримда улар натижага кўпроқ таъсир ўтказишади.

Умид қиламанки, шундай ҳам бўлади. Салоҳ юлдузли бўлмаган терма жамоада ўйнамаса ҳам мусобақани ажойиб ўтказади деган фикрдаман. Мундиалда яна кўплаб кучли футболчилар бўлади – Азар, Де Брюйне ва Суарес.

Мен мусобақада ғолиб бўлишга имконияти бор жамоанинг бир қисми эканлигимдан бахтлиман.

Умид қиламанки, юқорида эслаган футболчилар мундиалда ўзини яхши намойиш қилишади, фақатгина Бразилияга қарши эмас», - дейди Неймар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz