Қайднома

Қидирув

Муҳаммад Салоҳ: «Гол уриб, клубга нафим тегишини истайман»

Муҳаммад Салоҳ: «Гол уриб, клубга нафим тегишини истайман»

  21.04.2018 15:13
  0
  324
Муҳаммад Салоҳ: «Гол уриб, клубга нафим тегишини истайман»

«Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ўзининг сермаҳсул ўйини борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

«Сўнгги ўйинларда кузатган бўлсангиз, жамоадошларим менга кўпроқ гол уришимга ёрдамлашмоқда, чунки улар менинг «Олтин бутса» соврини учун курашаётганимни билади. Албатта бу ажойиб соврин, бироқ у жамоамизга очко жамғаришда кўмак бермайди.

Биз жуда ҳам яхши услубда ўйнамоқдамиз, мухлисларга ёқмоқда ва ўз навбатида менга ҳам. Улар менинг нимадир ютишимни истаётганини сезиб турибман.

Охирги 4та ўйинда, албатта «Олтин бутса» учун ҳам ўйнайман. Аммо бунинг ҳаммаси жамоа учун. Мен гол уриб клубга нафим тегишини истайман.

Бундан олдин тўпурарлар баҳсида Кейндан ортда қолган пайтимда гол уриш учун имкониятим бор эди, аммо мен тўпни Фирминога оширдим ва у гол урди. Мен футбол ҳақида ўйлайман, фақатгина ўзимни эмас.

Голли узатмаларни амалга ошираман, хавфли вазият яратаман, чунки ўз вазифамни унутмайман. Мен тўққизинчи эмасман, мен қанот футболчисиман.Жамоа учун ўйнайман ва буни ҳамма кўриб турибди.

Менинг клуб ва шаҳардан кўнглим тўқ. Бу кўп нарсани англатади», - дейди Салоҳ.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz