Қайднома

Қидирув

Умид Аҳмаджонов: «Суперлиганинг юбилей 10-турида ҳар бир стадионда мухлисларни суперсовға — Iphone 8 кутмоқда»

Умид Аҳмаджонов: «Суперлиганинг юбилей 10-турида ҳар бир стадионда мухлисларни суперсовға — Iphone 8 кутмоқда»

  21.04.2018 17:22
  0
  483
Умид Аҳмаджонов: «Суперлиганинг юбилей 10-турида ҳар бир стадионда мухлисларни суперсовға — Iphone 8 кутмоқда»

Суперлига 10-турида стадионларда ҳақиқий футбол байрамлари ташкил этилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ўзига хос юбилей турда стадионларга ташриф буюрадиган мухлисларни яна бир суперсовға кутаётгани ҳақида айтиб ўтди.

“Суперлига ўз номига мос равишда супер мусобақага айланиб бормоқда. Аввалги йилларга ўхшаб энди фаворит сифатида эътироф этиладиган жамоалар осонлик билан очколарни қўлга киритишмаяпти. Жамоалар учрашувларда ажойиб ирода, шижоат ва шиддат намойиш қилишяпти. Буни  ҳисобда ортда бораётган жамоаларнинг қаҳрамонлик кўрсатиб, якунда ғалаба қозонаётгани, ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача аёвсиз кураш кечиб, ғалаба голлари ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда киритилаётганидан ҳам кўрса бўлади.

Суперлиганинг 10-турида стадионларда ҳақиқий футбол байрами ташкил қилинади. Суперлига титул ҳомийси “PEPSI”компаниясининг совғаларидан ташқари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам мухлисларга ўзига хос суперсовға тақдим қилишга қарор қилди.

Суперлигага 10-туридан ўрин олган ўйинлар якунига етганидан сўнг 6та стадионнинг ҳар бирида ўзига хос лоторея ташкил қилинади. Лотореяда омади келган икки нафардан мухлисга Iphone 8 смартфони тақдим қилинади.

Футбол мухлислар учун. Стадионга қанча кўп мухлис ташриф буюрса, ўйинлар ҳам шунга яраша шиддатли ва муросасиз кечади”, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Демак, Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга ташриф буюринг, ўзингизни севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг ва суперсовғаларга эга бўлинг!


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz