Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Насаф» Қўқонда очко йўқотди

Суперлига: «Насаф» Қўқонда очко йўқотди

  21.04.2018 20:13
  0
  591
Суперлига: «Насаф» Қўқонда очко йўқотди

Турнинг марказий ўйинлардан бири сифатида эътироф этилган мазкур учрашувга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. “Насаф” шу кунга қадар мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб келаётган бўлса, “Қўқон-1912” ўз майдонидаги биринчи ўйинда ғалаба қозонганди. Ўйиндан олдин “Марказий”га йиғилган мухлислар учун концерт дастури тақдим этилди. Халқимизнинг севимли хонандалари - Улуғбек Раҳматуллаев ва Шаҳзода мухлисларни ўзларининг қўшиқлари билан хурсанд этишди.

Учрашув вакилларимизнинг фаоллиги билан бошланди. 11-дақиқада жарима зарбасига эга бўлдик. Жарима зарбасидан сўнг вакилларимизда қулай имконият бўлган эди. “Насаф” ҳимоячиси эпчиллик қилган ҳолда хавфни бартараф этди.

14-дақиқада қанотдан ошириб берган тўпни Суҳроб Бердиев боши билан дарвозага йўллади. Зарабага бироз аниқлик етишмади.

21-дақиқада Бердиевнинг чалқанча услубда берган зарбаси мухлисларнинг олқишларига сазовор бўлди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа вакиллари бир қатор вазиятларга эга бўлишди. Аммо ўйиннинг биринчи қисмида дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолинди. 

Иккинчи тайм тенг курашлар остида бошланди. Дастлабки дақиқалардан меҳмонлар ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди. Вақт ўтиши билан эса устунлик секин-аста жамоамиз томонига ўта бошлади. Ана шундай ҳужумларнинг бирида Қувондиқ Рўзиевнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.

72-дақиқада ҳужумларни кескинлантириш мақсадида Носир Отақўзиев майдонга туширилди. Шундан кейин жамоамиз ҳужумлари шиддатли кўриниш ола бошлади. Аммо ҳужумларнинг якуни самарасиз якунланаверди.

85-дақиқада Дарко Гожкович жароҳат олиб майдонни тарк этди. 87-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Юсуповнинг қўлига теккан тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди.

Шу тариқа, Қўқондаги ўйинда нурсиз дуранг қайд этилди. Жамоамизнинг тўплаган очкоси эса 9 тага етди.

СУПЕРЛИГА . 7-ТУР

“ҚЎҚОН-1912” – “НАСАФ” – 0:0

Ҳакамлар: Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), Ф. Янсупов (Тошкент).

Назоратчи – И. Нехочин (Тошкент).

Комиссар – Б. Намозов.

“Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Жамшид Ҳасанов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов-82), 10. Жавоҳир Сидиқов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 18. Баҳодир Пардаев (9. Носир Отақўзиев-72), 19.Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович (95. Милан Спремо-86), 65. Марко Милич.

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Баҳодир Акрамов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 29. Игорь Таран.

“Насаф”: 35. Санжар Қувватов, 4. Мақсуд Каримов, 6. Азиз Ғаниев, 7. Одил Ҳамробеков, 10. Бобур Абдухолиқов, 22. Игорь Голбан, 27. Ислом Рашидхонов (20. Ислом Кенжабоев-78), 31. Сайдулло Раҳматов, 55. Славко Лукич, 77. Жасур Ҳасанов, 92. Умар Эшмуродов.

Захира: 1. Умид Эргашев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 14. Шароф Муҳиддинов, 17. Дониёр Нарзуллаев, 18. Бобур Давлатов, 21. Жаҳонгир Алиев, 38. Акмаль Мозговой, 65. Машҳур Муҳаммаджонов.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz