Қайднома

Қидирув

«Барселона»дан кетиш учун қулай вақт

«Барселона»дан кетиш учун қулай вақт

  22.04.2018 18:39
  0
  664
«Барселона»дан кетиш учун қулай вақт

«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньестанинг отаси Хосе Антонио Иньеста ўғлининг Каталония клубидаги келажаги борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Тасдиқламанмаган маълумотларга қараганда, 33 ёшли футболчи мавсум якунланганидан сўнг «Барселона»ни тарк этади ва фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиради. «У оғир қарорни қабул қилиши лозим. Биз унинг қарорини хурмат қилишимиз керак. Агар у кетишни истаса, менимча ҳозир энг яхши вақт. У ўз қарорини келгуси ҳафтада эълон қилмоқчи»,-деди Хосе Антонио Иньеста Marca нашрига берган интервьюсида.

Айтганча, «Барселона» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жамоадоши Лионель Месси ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди. «Менимча, ҳозирги вақтда Месси жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. У билан бирга ўйнаш катта шараф. Биз ҳаракатда давом этишимиз керак. Ахир «Барса» ҳали иккита мусобақада қатнашмоқда. Фақат олдинга бориш лозим»,-деди Коутиньо.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz