Қайднома

Қидирув

Арсен Венгер: «Профессионалларга хос тарзда ҳаракат қилишга интилдик»

Арсен Венгер: «Профессионалларга хос тарзда ҳаракат қилишга интилдик»

  22.04.2018 21:53
  0
  389
Арсен Венгер: «Профессионалларга хос тарзда ҳаракат қилишга интилдик»

Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Арсен Венгер бироз олдин якунланган АПЛ 35-тури доирасидаги «Вест Хэм»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалабани мақсад қилган ҳолда майдонга тушгандик. Ўйиндан олдинги баъзи ҳолатларга эътибор бермай, профессионалларга хос тарзда ҳаракат қилдик.

Бу баҳс жамоам учун пайшанба кунги «Атлетико»га қарши ўйин олдидан яхши тайёргарлик бўлди. Бугун жиддий хатоларга йўл қўймадик ва бу рухий томонлама ҳам фойда бўлишидан умидворман.

Бугун стадионда мени қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга миннатдорчилигимни билдираман. Бу давр мен учун катта аҳамиятга эга ҳисобланади» - дейди франциялик мутахассис.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz