Қайднома

Қидирув

Олим Толибжонов Про-лига ўйинларидан четлаштирилди

Олим Толибжонов Про-лига ўйинларидан четлаштирилди

  23.04.2018 17:11
  0
  492
Олим Толибжонов Про-лига ўйинларидан четлаштирилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида олиб бораётган ислоҳотлар замирида футболнинг оммавийлиги ва томошабоплигини ошириш, стадионларга мухлислар ташрифини орттириш, футболнинг шаффофлигини таъминлаш каби жиҳатлар ётганлиги сир эмас.

Бунинг учун биринчи галда қиладиган ишлар қаторида ҳакамлар савиясини такомиллаштириш, уларнинг ўйинларни ҳалол ва ҳаққоний бошқаришини таъминлаш  учун шароитлар яратиб бериш талаб этиларди. 

ЎФА ва ПФЛ қисқа вақт ичида буни амалга оширди. Шунга қарамай ҳамон ўз ишига масъулият билан ёндошмаётганлар пайдо бўлаётганлиги бор гап.  Ўтган шу давр оралиғида бир қатор ҳакамлар йўл қўйган хатолари учун жазоланишди. Шунда ҳам тўғри хулоса чиқармаётганлар топилмоқда.

Олим Толибжонов ўтган мавсумда “Шўртан” – “Навбаҳор” учрашувини бошқариб, якунда назоратчи Алишер Абдуллаев томонидан қониқарсиз (4,0) баҳо олган эди.  Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси қарорига биноан Ўзбекистон чемпионати, биринчилиги ва Ўзбекистон Кубоги ўйинлари доирасидаги 10 та ўйинга четлатилганди.

Янги мавсумдан фаолиятини давом эттираётган Олим Толибжонов Про-лиганинг 3-тур доирасида “Ғиждувон” – “Ифтихор” учрашувини бошқарди. Афсуски, унинг майдондаги хатти-ҳаракатлари учрашув назоратчи ҳаками Шамил Жумаев томонидан яна 2 баллга (“4”) баҳоланди.

Ўйин назоратчи ҳакамининг билдиргисига биноан  Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси ушбу масалани ўрганиб чиқди ва “Ҳакамларнинг тартиб-интизом кодекси”га биноан қарор чиқарди. Унга кўра, Олимжон Толибжонов номаълум муддатга Про-лига ўйинларидан четлаштирилди. 


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz