Қайднома

Қидирув

«Реал Мадрид» академияси менежерлари Тошкентга ташриф буюради

«Реал Мадрид» академияси менежерлари Тошкентга ташриф буюради

  24.04.2018 10:55
  0
  609
«Реал Мадрид» академияси менежерлари Тошкентга ташриф буюради

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, «Реал Мадрид» клуби академияси директори  Хулио Ронко билан учрашув ўтказган эди.

Ушбу учрашувда «Қироллик клуби»нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда «Реал Мадрид» клубининг футбол мактабини очиш, «Реал Мадрид»да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш бўйича келишув имзоланган эди.

Шунингдек, Real Madrid Foundation  ва ЎФА ўртасида имзоланган Реал Мадрид академиясинг “Clinics” дастури доирасида Ўзбекистонда ва Испанияда болалар ва мураббийлар курсини ўтказиш бўйича ҳам ҳамкорлик келишувига эришилган.

Ушбу келишувга асосан жорий йилнинг 22 май куни юртимизга “Қироллик клуби” академиясининг менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюришади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашув, матбуот анжумани ҳамда Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича ташкил этилаётган футбол академияси бинолари барпо этиладиган жой билан танишув тадбирлари бўлиб ўтади.

“Clinics”  дастури бўйича Тошкентда болалар мураббийлари учун ўқув курслари июнь ойидан бошланишини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz