Қайднома

Қидирув

Томас Мюллер: «Бизга етишмаётган турнир айнан – ЕЧЛ»

Томас Мюллер: «Бизга етишмаётган турнир айнан – ЕЧЛ»

  25.04.2018 07:18
  0
  349
Томас Мюллер: «Бизга етишмаётган турнир айнан – ЕЧЛ»

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Томас Мюллер ЕЧЛ ярим финали доирасидаги «Реал»га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу каби жамоаларни енгиш жуда қийин иш. Ёшлигимда «Бавария» кўп маротаба «Реал»га дуч келарди. Бизда ғалабалар ҳам мағлубиятлар ҳам бўлган. Аммо барча ўйинлар томошабоп бўларди.

Албатта, биз бир-биримизга ҳурмат билан қараймиз. Ярим финалда икки гранд тўқнаш келмоқда. Бу эса, ҳар доимгидек супербаҳс бўлишини англатади.

Очиғини айтганда, биз 5 йилдан бери ЕЧЛда ғолиб чиқмаяпмиз. Айни пайт бизга етишмаётган турнир айнан шу. Агар ўйинга бўлган эътиборни сусайтирмасак ўз мақсадимизга етамиз ва финалга йўл оламиз» - дейди Мюллер УЕФА расмий сайтига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz