Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» триоси MSN учлигидан кўпроқ гол урди

«Ливерпуль» триоси MSN учлигидан кўпроқ гол урди

  25.04.2018 11:32
  0
  404
  «Ливерпуль» триоси MSN учлигидан кўпроқ гол урди

“Ливерпуль” ярим финалнинг дастлабки баҳсида “Рома” устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувда Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирмино дубль муаллифига айланган бўлса, яна бир гол Садьо Мане номига ёзилда.

Гап шундаки, “қизиллар”нинг мазкур ҳужум учлиги ЕЧЛнинг жорий мавсумида 28 та гол уришнинг уддасидан чиқди.

Солиштириш учун “Барселона”даги Месси – Суарес – Неймар учлигини оладиган бўлсак, улар 2014/2015 йил мавсумида 27 та гол уришган. Лекин шу мавсумда ЕЧЛни ғолиб сифатида якунлаган. MSN учлиги ундан кейинги икки мавсумда эса 17 ва 18 та тўп киритган.

 

“Реал” учлиги Бензема – Бэйл, Криштиану Роналду эса 2013/2014 йил мавсумида 28 та гол урган. “Қироллик клуби” ўша мавсум ЕЧЛ ғолибига айланганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz