Қайднома

Қидирув

Зидан: Хамесдан сюрпризлар кутяпман

Зидан: Хамесдан сюрпризлар кутяпман

  25.04.2018 14:25
  0
  451
Зидан: Хамесдан сюрпризлар кутяпман

“Реал” клуби бош мураббийи Зинедин Зидан  “Бавария”га қарши бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

“Бавария”дан қўрқмаймиз. Бундай ўйинларда қатнашиш бизга ёқади, учрашувга ҳар тарафлама тайёрмиз. Хамес Родригесга келсак, уни жамоадан кетишини хоҳламаган эдим. Хамес кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истади.

Лекин у билан ўртамизда ҳеч қандай келишмовчилик бўлмаган. Хамес бу ўйинга юқори руҳда тайёрланганлиги аниқ. Ундан сюрпризлар кутяпман. Ҳозир, фақат Чемпионлар лигасида ғалаба қозонишни эмас, “Бавария”га қарши яхши ўйнашни истаймиз.

Ҳар қандай футболчи бундай супер учрашувларда иштирок этишни хоҳлайди. Лекин, бу учрашувга 150 фоизга тайёрмиз дея олмайман,- дейди Зидан.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" - "Реал" учрашуви 25 апрель куни Тошкент вақти билан 23:45 бошланади. 


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz