Қайднома

Қидирув

Аҳмаджоновнинг таклифига кўра Осиё Олимпия Кенгаши Президенти Тошкентга келади

Аҳмаджоновнинг таклифига кўра Осиё Олимпия Кенгаши Президенти Тошкентга келади

  25.04.2018 15:13
  0
  319
Аҳмаджоновнинг таклифига кўра Осиё Олимпия Кенгаши Президенти Тошкентга келади

Миллий олимпия қўмитаси Президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов спорт соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, ўзаро муносабатларни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

28-29 апрель кунлари Умид Аҳмаджонов таклифига биноан Осиё Олимпия Кенгаши президенти Шайҳ Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабах бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлади.

Ўзбек спортида олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар йўлида республикада иқтидорли спортчилар захирасини шакллантириш, уларнинг сонини ошириш, халқаро ареналарда рақобатбардош спортчиларни тайёрлашда фан ва тиббиётнинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Осиё Олимпия Кенгаши делегациясининг пойтахтимизга ташрифи давомида томонлар расмий учрашув ўтказиш билан бир қаторда, ҳамкорлик алқаларини янада ривожлантириш, спортчиларимизнинг Жакартадаги Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёни, мамлакатимизда спорт тараққиёти ва Олимпия ҳаракатига оид бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишлари кўзда тутилган.

 

Делегация таркибидан шунингдек, Ҳусайн ал-Мусаллам (Осиё олимпия кенгаши Бош котиби), Ҳайдар Фармон (Осиё Олимпия Кенгаши "Осиё ўйинлари-2018" директори), Люсен Альварес (Осиё Олимпия Кенгаши котиби), Аҳмад Азиз ал Аттия (Осиё Олимпия Кенгаши медиа офицери)лар ўрин олган.


Манба: the.uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz