Қайднома

Қидирув

Бугун «Сўғдиёна» стадионида мухлислар учун қўлайликлар яратилади

Бугун «Сўғдиёна» стадионида мухлислар учун қўлайликлар яратилади

  25.04.2018 16:10
  0
  328
Бугун «Сўғдиёна» стадионида мухлислар учун қўлайликлар яратилади

Хабарингиз бор, бугун Жиззах шахрида катта футбол кечаси. Вилоятимизнинг бош жамоаси "Сўғдиёна" ўз майдонида "Қўқон-1912" клубини қабул қилади. Бугунги ўйинни ҳақиқий байрамдек ўтказиш мақсадида клуб ҳодимлари мухлислар учун бир қатор қўлайликларни яратишни мақсад қилган. Бугун стадионга ташриф буюрган мухлислар клуб либослари ва атрибутикаларини харид қилишлари мумкин. Бундан ташқари кичик ёшдаги  болакайлар учун стадионда бир нечта кўнгилочар аттракционлар фаолият олиб боради. Стадион ҳудудида озиқ-овқат ва салқин ичимликларни ҳам харид қилишингиз мумкин. Ўйиндан сўнг жамоамиз футболчилари томонидан ёш мухлисларимизга эсдалик совғалар топширилади. Хуллас, стадионга ташриф буюринг,хордиқ олинг ва бугунги ўйинда жамоамизни қўллаб-қувватланг!!!

 

"Сўғдиёна" ПФК маъмурияти


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz