Қайднома

Қидирув

Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Пахтакор»га имкониятни бой берди

Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Пахтакор»га имкониятни бой берди

  25.04.2018 20:29
  0
  390
Суперлига: «Навбаҳор» сафарда «Пахтакор»га имкониятни бой берди

Суперлига 8-тури доирасидаги «Пахтакор» ҳамда «Навбаҳор» ўртасидаги учрашув ўз поёнига етди.

Учрашув кутилганидек қизиқарли сценари остида кечди. Стартда наманганликлар анча фаол бўлди ва кетма-кет ҳужумлар уюштириб бир-қатор вазиятга эга бўлишди, аммо гол уриш насиб этмади.

Кейинчалик мезбонлар секин-аста ўйин тизгинини ўз қўлларига олиб, ҳужумлар сонини оширишди. Меҳмонлар эса кейинги дақиқаларни асосан ҳимояга эътиборни қаратиб, қарши ҳужумларда ўйнашди.

Бироқ жамоалар ҳар қанча уринишмасин учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар дахлсиз қолди.

Иккинчи бўлимни ҳам «Навбаҳор» ҳужумкор тарзда бошлади Намангандан ташриф буюрган тахминан 2000га яқин мухлислар суюклиларини сафар беллашувида ҳам ёлғиз қолдиришмади.

Кейинги дақиқалар эса жамоаларнинг галма-галдан уютирилган ҳужумлари остида ўтди. Тўп назорати бўйича эса «Пахтакор» бироз устунликни қўлга олди.

Ниҳоят, 77-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Бу вазиятда Жалолиддин Машарипов қанотдан ёриб кирган ҳолда тўпни Тиаго Безеррага етказди. Бразилиялик футболчи эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни очди.

Мазкур голдан сўнг наманганликлар таркибида бир-нечта ўзгаришлар бўлди ва ҳисобни тенглаштириш учун кўп ҳаракат қилишди аммо сўнгги паллаларда ҳужумни якунлай оладиган футболчи топилмади.

1:0 «шерлар» қийин баҳсда ўз ҳисобидаги очколари сонини 3тага ошириб олишди.

СУПЕРЛИГА. 8-ТУР

«ПАХТАКОР» – «НАВБАҲОР» – 1:0 (0:0)

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), Х.Шодмонов (Тошкент), А.Буров (Бухоро), Ф.Янсупов (Тошкент).

Гол: Тиаго Безерра (77).

«Пахтакор»: Элдор Суюнов, Владимир Козак, Марко Симич, Шерзод Аъзамов, Акмал Шораҳмедов, Азим Аҳмедов (Ростин Гриффитс, 90+2), Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов (Жасур Яхшибоев, 82), Баҳром Абдураҳимов, Тиаго Безерра, Исмоил Гонсалвеш.

«Навбаҳор»: Акбар Тўраев, Остон Ўрунов (Дилшод Жабборов, 81), Азизбек Турғунбоев, Зоҳир Пиримов (Беҳруз Садиллоев, 80), Азамат Алланиёзов (Сардор Сулаймонов, 64), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Давронбек Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович, Дарко Станоевич.

Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Машарипов (72), Баҳром Абдураҳимов (87), Марко Симич (90) – Томислав Пайович (72), Жаҳонгир Меҳмонов (74), Дилшод Жабборов (81), Мирзоҳид Ғофуров 86).

Назоратчи: С.Зайлобиддинов (Фарғона).

Комиссар: Р.Черников.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz