Қайднома

Қидирув

Илҳом Мўминжонов: "Бу сирлигича қолгани маъқул, менга ҳеч ким ҳалақит бермаяпти..."

Илҳом Мўминжонов: "Бу сирлигича қолгани маъқул, менга ҳеч ким ҳалақит бермаяпти..."

  25.04.2018 22:46
  0
  584
Илҳом Мўминжонов:

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар матбуот анжуманида иштирок этишди. “Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, футболчиларимизга ҳам раҳмат айтаман. “Навбаҳор” ғалаба учун келганди. Аммо бугунги баҳсда рақиб жамоа футболчиларининг маҳорати ўз сўзини айтди. Машарипов ва Безерра индивидуаль маҳорати эвазига гол киритилди. Бунда футболчиларимни айблай олмайман. Бу футбол. Ўйин дурангга мос бўлди. Лекин дуранг қайд этилиши керак бўлган беллашувда мағлубиятга учрадик. Бу мағлубият бизни янада кучли қилади, - деб гап бошлади Илҳом Мўминжонов.


-  “Навбаҳор” уйда ва сафарда бошқа-бошқа ўйин кўрсатмоқда. Натижалар ҳам ҳар хил. Бу нима билан боғлиқ?
-  “Навбаҳор” фақатгина уй жамоаси эмас. Бизни уй жамоаси дейишаётганига асосий сабаб, икки йилдан буён уйда мағлуб бўлмаяпмиз. Шу боисдан ҳам одамлар бизни уй жамоаси деб ўйламоқда. Кўплаб жамоалар сафарда ҳар доим ҳам ғалаба қозонишмайди. Уйда эса исталган рақибни мағлуб этамиз. Ўтган мавсумда сафарда кўплаб очколарни жамғаргандик. Бу йил эса ҳозирча 4 очко ишладик. Тўғри, бу кам, аста-секинлик билан сафарда ҳам кўплаб очколар оламиз. Ҳозирги мавжуд таркиб билан шу даражага етишганимиздан хурсандман. Футбочлиларим билан фахрланаман.

-  Раҳбарият томонидан мавсум аввалида “Навбаҳор” чемпионлик курашиши айтилганди. Ҳозирги жамоа билан Суперлигада айнан қайси ўрин учун кураша олишга кўзиз етади?
-  Биз раҳбарият қўйган вазифани бажарамиз. “Навбаҳор” камида кучли учликка кириш ёки чемпионлик учун курашади. Чунки, қўл остимдаги футболчилар совриндор бўлишга лойиқ.

-  Ўтган матбуот анжуманида клубдаги баъзи инсонлар мен йиғган таркибга ишонмаяпти дея таъкидлагандингиз. Клубда ишлашга сизга кимдир тўсқинлик қиляптими? Айнан ўша сиз айтиб ўтган инсонлар ким?
-  Бу сирлигича қолгани мақул. Ҳеч ким мени ишимга тўсқинлик қилмаяпти.

-  “Навбаҳор” асосан агрессив футбол кўрсатмоқда. Жамоа позицион ҳужум ташкил этишда оқсамоқда. Голлар асосан стандарт вазиятлардан урилмоқда.
-   Тўғри, раҳбарият ҳам айнан шу камчилигимиз хусусида танбеҳ берди. Келгусида айнан позицион ҳужум ташкил этиш хусусида ишлаймиз. Аммо унутмангки жаҳон футболида голлар асосан стандарт вазиятлардан киритилади.


Жаҳонгир Меҳмонов: Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Илҳом Мўминжонов “Навбаҳор”ни топ жамоалар сафига қўшишга ҳаракат қилмоқдалар. Яхши ўйнаяпмиз. Келгуси ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бугунги баҳсда ўзимизнинг биргина хатоимиз эвазига мағлуб бўлдик. Бу футбол. Бунда кимдир хато қилади ва кимдир ғалаба қозонади. Шундай мағлубиятлар бизни келгусида ҳам футболчи сифатида ўстиради. Бизга ишонаётган барчани ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. 
-Қайси мағлубият аламли бўлди. Жиззахдагими ёки бугунги?

Ҳар бир мағлубият аламли. Жиззахда 2:0 ҳисобида олдинда бориб туриб мағлуб бўлганимиз кўпроқ алам қилган.


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz