Қайднома

Қидирув

Зинедин Зидан: «Асенсионинг бундай ўйини янгилик эмас»

Зинедин Зидан: «Асенсионинг бундай ўйини янгилик эмас»

  26.04.2018 15:41
  0
  431
Зинедин Зидан: «Асенсионинг бундай ўйини янгилик эмас»

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ ярим финал «Бавария» жамоасидан сафарда қозонилган иродали ғалаба (1:2) ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз бироз қийналишга мажбур бўлдик, бироқ якунда муҳим натижани қайд этдик. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бизга қийин бўлиши аниқ эди, бусиз ЕЧЛ да бўлмайди ҳам.

Исконинг ўйинни давом эттира олмагани ёмон бўлди, аммо Асенсио ўйинга яхши киришиб кетди ва тўп киритди. Тўпсиз ўйнаш ҳар қандай жамоа учун қийин бўлган.

Исконинг елкасида ўйиндан аввал ҳам бироз ноқулайлик бор эди. Умид қиламанки жиддий эмас.

Асенсио ажойиб ўйин намойиш қилди, лекин бу янгилик эмас. У тезда аниқ ва кучли зарба беришни билади. Барча қобилиятдан оз-оз миқдорда мавжуд.

Васкес ҳам яхши ўйин намойиш қилди, кўп меҳнат қилди ва қанотда Риберини ёпиш учун Модричга кўмак берди», - дейди Зидан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz